Бугунги Яссавийшуносликдаги долзарб муаммолар

Ушбу мақолада Аҳмад Яссавий асос солган “Яссавия мактаби шоирлари” деб номланган адабий мактабга мансуб шоирлар ижоди ҳақида сўз боради. Бу мактаб шогирдларининг асарлари қўлёзма манбалар орқали етиб келганлиги боис Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида сақланаётган уларнинг асарлари ўрин олган қўлёзма манбалар асосида иш кўрилган. Бу мактаб шоирлари кимлар, улар ижодидаги ўхшашлик ва ўзига хосликлар мисоллар ёрдамида очиқлаб берилган. Шунингдек, уларнинг асарлари қўлёзмалардан қай даражада ўрин олган, кейинги изланишлар натижасида бу шоирлар сафи қай даражада кенгайганлиги ҳақида маълумотлар берилган. Юқорида мазкур бўлган институт фондида сақланаётган бу мактаб шиорлари асарлари ўрин олган қўлзмалар таҳлил қилиниб, улар гуруҳлаб чиқилган. Мақоланинг давомида Яссавия мактаби шоирларига хос бўлган хусусиятлар бир мавзу доирасида бир неча ижодкорнинг асар ёзиши масаласига эътибор қаратилиб, уларнинг ёзган бундай асарлари қиёслаб ўрганилиб, натижалари биён этилган. Шу билан бирга бу адабий мактаб шоирлари қаламига мансуб шеърий қиссачилик ҳақида, улардаги мансублик масаласининг ҳал этилиши зарур бўлган жиҳатлари ҳақида ҳам сўз юритилган. Ва бу масалани ҳал қилишда юқори даражадаги манбашунослик ва матншунослик тадқиқоти олиб борилиши зарурлиги таъкидланган. Бугунги Яссавийшунослик олдида турган долхарб муаммолар ҳақида фикр юритилар экан, унинг издошлари ижодини жиддий ўрганилиши лозим бўлганлиги, уларнинг ҳар бирининг асарлари ўрин олган қўлёмалар каталогини ва асарлари илмий матнларини тузиш кечиктириб бўлмайдиган вазифа эканлиги айтилган. Бунда айрим қўлёзмаларда Аҳмад Яссавийга нисбат берилаётган бир неча шеърий қиссалар матни унинг ҳикматларига услубий жаҳатдан қёслаб ўрганилган. Изланиш натижалари баён этилган. Яссавийшуносликда бугунча “шайхул-машойих”нинг шеърий қисса ёзганлиги маълум эмас. Шунинг учун бу масалаг жиддий ёндошиб, узил-кесил хулоса чиқаришга шошилмаслик таъкидланган. Шу билан бирга Яссавийга нисбат берилган шеърий қиссалар парчаларни унинг издошлар асарлари билан қиёсланган.

___

  • 1. Эшмуҳамедова М. “Девони ҳикмат” қўлёзмалари. Тошкент- 2003. OзРFA Шығыстану институтиндаги Қожа Ахмет Иасау ҳикметтерин қолжазба каталогы. Туркiстан- 2006. 2. Эшмуҳамедова М. Аҳмад Яссавий ҳикматлари ўрин олган қўлёзмалар каталоги (қайта тўлдирилган нашри) -2011. 3. “Девони ҳикмат”нинг йиғма-қиёсий матни (тайёрловчи М. Эшмуҳамедова). – Тошкент, 2008.